ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Донетскдаги "Рождество Христова" ибодатхонаси Украина Қуролли кучлари томонидан ўққа тутилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости
Мухбир суратга олган видеолавҳада черковнинг 3 қавати шикстланганини кўриш мумкин. Бино бурчагида икки томон деворлар қисман қулаб тушган. Черковнинг том қисми ҳам шикастланган.
Айни дамда ушбу ўққа тутиш оқибатида қурбон бўлган ёки жароҳатланган фуқаролар ҳақида маълумот йўқ.
Айтиш жоизки, Украина Қуролли кучлари НАТО давлатлари томонидан етказиб берилган артиллерия ва ракета қуроллари ёрдамида ўққа тутмоқда. Аксарият ҳолларда зарбалар қўшинлар эгаллаб турган позицияларга эмас, стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлмаган, тинч аҳоли яшаш жойлари, шаҳар марказлари, кўприклар ва бошқа объектларга келиб тушмоқда. Шунингдек, УҚК Запорожье АЭСини ҳам мунтазам равишда ўққа тутиб келишмоқда.