Навоийда аномал совуқ кузатилди

“Оқбайтал”да тупроқ юза қатламидаги термометр устунчаси -23 даражали совуқликни қайд этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. 4 декабрь куни эрталаб Навоий вилояти шимолида ҳаво ҳарорати -20 даражагача пасайди. Бу ҳақда Навоийгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, Навоий вилоятининг Учқудуқ, Томди туманлари ва Зарафшон шаҳрида -11…-14 даражагача, шимолий Қизилқум ҳудудларида жойлашган “Оқбайтал” метеорологик станциясида эса -20 даража совуқ кузатилган.
“Оқбайтал”да тупроқ юза қатламидаги термометр устунчаси -23 даражали совуқликни қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет Навоий вилоятининг шимолида 12-17 даражагача совуқ бўлишидан огоҳлантирган эди.