Индонезияда Семеру вулқони отилди - видео

Қайд этилишича, вулқон 1,5 минг метр баландликка кул ва тутун устунини улоқтирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Бугун Индонезиянинг Шарқий Ява провинциясида (Ява ороли) Семеру вулқони отилди. Бу ҳақда Индонезия табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, вулқон 1,5 минг метр баландликка кул ва тутун устунини улоқтирган. Вулқонга 5 километрдан яқинроқ яқинлашиш тақиқланган. Отилишнинг оқибатлари ҳақида маълумот берилмаган.
Шу билан бирга, Япония Миллий метеорология бошқармаси ҳозирда цунами хавфи туфайли олинган маълумотларни ўрганаётгани ҳақида огоҳлантирди. Қайд этилишича, агар бу содир бўлса, тўлқинлар Окинава жанубий префектурасидаги чекка оролларга етиб бориши мумкин.
Семеру вулқони бундан роппа-роса бир йил аввал - 4 декабрь куни отилган. Унинг оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Семеру - Ява оролидаги энг баланд чўққи. Индонезияда 130 га яқин фаол вулқон мавжуд.