https://sputniknews.uz/20221204/indoneziyada-semeru-vulqoni-otildi---video-30477499.html
Индонезияда Семеру вулқони отилди - видео
Индонезияда Семеру вулқони отилди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, вулқон 1,5 минг метр баландликка кул ва тутун устунини улоқтирган. 04.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-04T15:50+0500
2022-12-04T15:50+0500
2022-12-04T15:50+0500
дунёда
индонезия
вулқон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/19/26484229_0:158:3077:1889_1920x0_80_0_0_b0d14886574dc305a7defcf1f6625690.jpg
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Бугун Индонезиянинг Шарқий Ява провинциясида (Ява ороли) Семеру вулқони отилди. Бу ҳақда Индонезия табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий агентлиги хабар берди.Қайд этилишича, вулқон 1,5 минг метр баландликка кул ва тутун устунини улоқтирган. Вулқонга 5 километрдан яқинроқ яқинлашиш тақиқланган. Отилишнинг оқибатлари ҳақида маълумот берилмаган.Шу билан бирга, Япония Миллий метеорология бошқармаси ҳозирда цунами хавфи туфайли олинган маълумотларни ўрганаётгани ҳақида огоҳлантирди. Қайд этилишича, агар бу содир бўлса, тўлқинлар Окинава жанубий префектурасидаги чекка оролларга етиб бориши мумкин.Семеру вулқони бундан роппа-роса бир йил аввал - 4 декабрь куни отилган. Унинг оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Семеру - Ява оролидаги энг баланд чўққи. Индонезияда 130 га яқин фаол вулқон мавжуд.
индонезия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/19/26484229_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_12851f3750fb9b688f8a58ebdbe5f853.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, индонезия, вулқон
дунёда, индонезия, вулқон
Индонезияда Семеру вулқони отилди - видео
Қайд этилишича, вулқон 1,5 минг метр баландликка кул ва тутун устунини улоқтирган.
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Бугун Индонезиянинг Шарқий Ява провинциясида (Ява ороли) Семеру вулқони отилди. Бу ҳақда Индонезия табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий агентлиги хабар
берди.
Қайд этилишича, вулқон 1,5 минг метр баландликка кул ва тутун устунини улоқтирган. Вулқонга 5 километрдан яқинроқ яқинлашиш тақиқланган. Отилишнинг оқибатлари ҳақида маълумот берилмаган.
Шу билан бирга, Япония Миллий метеорология бошқармаси ҳозирда цунами хавфи туфайли олинган маълумотларни ўрганаётгани ҳақида огоҳлантирди. Қайд этилишича, агар бу содир бўлса, тўлқинлар Окинава жанубий префектурасидаги чекка оролларга етиб бориши мумкин.
Семеру вулқони бундан роппа-роса бир йил аввал - 4 декабрь куни отилган. Унинг оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Семеру - Ява оролидаги энг баланд чўққи. Индонезияда 130 га яқин фаол вулқон мавжуд.