Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинадаги махсус ҳарбий операция: кунлик сводка

Краматорск яқинида хорижлик ёлланма аскарларнинг 2 та пункти яксон қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўтган сутка давомида Украина ҚКнинг Красно-Лиманский, Донецк, Купянск ва Жанубий Донецк йўналишларида ҳужумга уриниш муваффақиятсиз якунланди, жами 190 нафарга яқин Украина ҳарбийси, 4 та танк, 5 та пиёда жанговар машинаси, 3 та бронетранспортёр ва бир нечта зирҳли техника йўқ қилинди.
Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Баёнотда айтилишича, Краматорск яқинида хорижлик ёлланма аскарларнинг 2 та пункти яксон қилинди.
Шунингдек, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ЛХР ва ДХРда 8та HIMARS ва “Ольха” снарядларини ҳамда 10 та Украина дронлари уриб туширилди.
ДХРнинг Селидово яқинида Украинанинг Ми-8 вертолёти уриб туширилди.