Бугун об-ҳаво қандай бўлади

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳарорат 0-2° илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ, шимолда 2-7° совуқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Кундузи ҳарорат 0-2° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° совуқ бўлади.