Портлаш мой резервуарида юз берган ва унинг ортидан ёнғин бошланган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Воқеа жойига ўт ўчириш гуруҳлари юборилган.
Самсун ҳокимияти ҳодиса юзасидан баёнот бериб, ёнғин бартараф этилганини ва қурбонлар йўқлигини билдирди.
“Қизиш туфайли Самсун портидаги кемалардан олинган ишлатилган мойлар сақланадиган ёнилғи бакларидан бирида соат 11:15 атрофида портлаш содир бўлиб, юзага келган ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилди. Қурбон ва жабрланувчилар йўқ”, дейилади баёнотда.
Самсун шаҳри Анқарадан 420 км шимолда жойлашган. Шаҳардаги порт Туркиядаги энг муҳим бандаргоҳлардан бири бўлиб, у ердан юклар бир қанча мамлакатларга, ташилади.