Туркия шимолидаги бандаргоҳда портлаш юз берди

© Foto : EyewitnessВзрыв в турецком порту Самсун
Взрыв в турецком порту Самсун - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Oбуна бўлиш
Самсун шаҳридаги бандаргоҳда мой резервуари портлади. Қурбонлар йўқ.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Бугун Қора денгиз соҳилидаги Туркиянинг Самсун бандаргоҳида портлаш юз берди. Бу ҳақда РИА Новости A Haber’га асосланиб, ёзмоқда.
Портлаш мой резервуарида юз берган ва унинг ортидан ёнғин бошланган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Воқеа жойига ўт ўчириш гуруҳлари юборилган.
Самсун ҳокимияти ҳодиса юзасидан баёнот бериб, ёнғин бартараф этилганини ва қурбонлар йўқлигини билдирди.

“Қизиш туфайли Самсун портидаги кемалардан олинган ишлатилган мойлар сақланадиган ёнилғи бакларидан бирида соат 11:15 атрофида портлаш содир бўлиб, юзага келган ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилди. Қурбон ва жабрланувчилар йўқ”, дейилади баёнотда.

Самсун шаҳри Анқарадан 420 км шимолда жойлашган. Шаҳардаги порт Туркиядаги энг муҳим бандаргоҳлардан бири бўлиб, у ердан юклар бир қанча мамлакатларга, ташилади.
Янгиликлар лентаси
0