Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ТҚ Донецкда украин ҳарбийларининг ўққа тутиш оқибатларини қайд этди

Россия Тергов қўмитаси тергов гуруҳи Донецк шаҳрининг Ленин туманидаги ҳодиса жойини кўздан кечириш учун борди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россия Тергов қўмитаси (ТҚ) терговчилари Донецк шаҳрининг Ленин туманида Украина қўшинларининг ўққа тутиши оқибатларини қайд этишди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Зарба натижасида қатор турар жойлар вайрон бўлган.
“Россия Тергов қўмитаси тергов гуруҳи Донецк шаҳрининг Ленин туманидаги ҳодиса жойини кўздан кечириш учун борди. 2022 йил 30 ноябрь куни кундузи соат тўртда уй ҳовлисига зарба берилганди. Бир эркак жабрланган. У снаряд парчасидан жароҳат олган. Ҳозир у шифохонага ётқизилган”, - деди Россия ТҚ ходими.
Терговчилар ҳодиса жойини кўздан кечиришган ва ўқ-дори парчаларини экспертизага жўнатиш учун олиб қўйишган.
“Тергов гуруҳи ишламоқда, кейинчалик экспертизага юбориш ва снаряднинг тури ва кўринишини аниқлаш учун топилган снаряд парчалари олиб қўйилмоқда”, - деди терговчи.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.