Мирзиёев Цзян Цзэминь вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Хитой собиқ раиси вафоти муносабати билан таъзия мактубини йўллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасининг собиқ раиси Цзян Цзэминнинг вафоти муносабати билан мамлакатнинг амалдаги раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшган Цзян Цзэминнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, - дейилади Шавкат Мирзиёевнинг мактубида.

Президент Си Цзиньпинга ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Цзян Цзэмин 30 ноябрь куни вафот этди. Сиёсатчи 1993-2003 йилларда Хитой раиси бўлган. Сўнгги вақтларда у оққон ва ички органларнинг функционал етишмовчилигидан азият чеккан.