Бугун тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор - Ўзгидромет

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим ҳудудларида эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +2-7 даража илиқ, шимолда -0-5 даража совуқ бўлади.
Пойтахтда эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +5-7 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, бир қатор ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат -0-5 даража совуқ бўлади.