Решетников ва Минниханов Самарқанд бизнес форумига ташриф буюради

Форумда Россиянинг йирик идора ва корхоналари вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Самарқанддаги Россия-Ўзбекистон бизнес форумига ташриф буюради. Ундан ташқари форумда Татаристон раҳбари Рустам Минниханов, “Росатом” бош директори Aлексей Лихачев ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар бермоқда.
Тадбир давомида иштирокчилар йирик қўшма сармоявий лойиҳалар, Россия ва Ўзбекистон корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик, Ўзбекистон транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш лойиҳаларида Россия компанияларининг иштироки ва бошқа долзарб мавзуларни муҳокама қилади.
Форумда Россиянинг йирик идора ва корхоналари вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этади.
Улар орасида “Россия экспорт маркази” бош директори Вероника Никишина, саноат ва савдо вазири ўринбосари Aлексей Груздев, ВЭБ.РФ раиси Игорь Шувалов, Россия Савдо-саноат палатаси президенти Сергей Катирин, шунингдек, “Лукойл” , AвтоВAЗ, “РЖД Логистика”, “Татнефть”, “Росгео” ва бошқалар вакиллари бор.
Бизнес форум якунида иштирокчилар икки томонлама ҳужжатлар пакетини имзолайди.