https://sputniknews.uz/20221130/reshetnikov-va-minnixanov-samarqand-biznes-forumiga-tashrif-buyuradi--30373593.html
Решетников ва Минниханов Самарқанд бизнес форумига ташриф буюради
Решетников ва Минниханов Самарқанд бизнес форумига ташриф буюради
Sputnik Ўзбекистон
Форумда Россиянинг йирик идора ва корхоналари вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этади. 30.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-30T17:41+0500
2022-11-30T17:41+0500
2023-04-05T18:42+0500
иқтисод
ўзбекистон
самарқанд
рустам минниханов
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1e/30374441_0:0:3051:1716_1920x0_80_0_0_9f28d9ebed0ff03e62be5ae1784fa1b3.jpg
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Самарқанддаги Россия-Ўзбекистон бизнес форумига ташриф буюради. Ундан ташқари форумда Татаристон раҳбари Рустам Минниханов, “Росатом” бош директори Aлексей Лихачев ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар бермоқда.Тадбир давомида иштирокчилар йирик қўшма сармоявий лойиҳалар, Россия ва Ўзбекистон корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик, Ўзбекистон транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш лойиҳаларида Россия компанияларининг иштироки ва бошқа долзарб мавзуларни муҳокама қилади.Форумда Россиянинг йирик идора ва корхоналари вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этади.Улар орасида “Россия экспорт маркази” бош директори Вероника Никишина, саноат ва савдо вазири ўринбосари Aлексей Груздев, ВЭБ.РФ раиси Игорь Шувалов, Россия Савдо-саноат палатаси президенти Сергей Катирин, шунингдек, “Лукойл” , AвтоВAЗ, “РЖД Логистика”, “Татнефть”, “Росгео” ва бошқалар вакиллари бор.Бизнес форум якунида иштирокчилар икки томонлама ҳужжатлар пакетини имзолайди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1e/30374441_75:0:2806:2048_1920x0_80_0_0_2cefb2a01375b6a93e64598ddfaa5c5c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, самарқанд, рустам минниханов, россия
иқтисод, ўзбекистон, самарқанд, рустам минниханов, россия
Решетников ва Минниханов Самарқанд бизнес форумига ташриф буюради
17:41 30.11.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Форумда Россиянинг йирик идора ва корхоналари вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Самарқанддаги Россия-Ўзбекистон бизнес форумига ташриф буюради. Ундан ташқари форумда Татаристон раҳбари Рустам Минниханов, “Росатом” бош директори Aлексей Лихачев ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар
бермоқда.
Тадбир давомида иштирокчилар йирик қўшма сармоявий лойиҳалар, Россия ва Ўзбекистон корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик, Ўзбекистон транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш лойиҳаларида Россия компанияларининг иштироки ва бошқа долзарб мавзуларни муҳокама қилади.
Форумда Россиянинг йирик идора ва корхоналари вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этади.
Улар орасида “Россия экспорт маркази” бош директори Вероника Никишина, саноат ва савдо вазири ўринбосари Aлексей Груздев, ВЭБ.РФ раиси Игорь Шувалов, Россия Савдо-саноат палатаси президенти Сергей Катирин, шунингдек, “Лукойл” , AвтоВAЗ, “РЖД Логистика”, “Татнефть”, “Росгео” ва бошқалар вакиллари бор.
Бизнес форум якунида иштирокчилар икки томонлама ҳужжатлар пакетини имзолайди.