ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. 29-30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари Қамчиқ довони худудида қор ёғиб, йўлларда қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг Қамчиқ довони худудида вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик бўлади. Туман тушади, кўринувчанлик 50 м гача пасаяди ва шамол тезлиги 17–20 м/с гача кучайиши мумкин.
Бундан ташқари, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани, Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг Чимён тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб қор кўчиш хавфи эълон қилинади.