Ўзбекистон ва Россия жисмоний тарбия институтлари ҳамкорлик қилади

Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институтига Урал жисмоний тарбия ва спорт ҳамда ёшлар сиёсати институти вакиллари ташриф буюрди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия жисмоний тарбия институтлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институтига Урал жисмоний тарбия ва спорт ҳамда ёшлар сиёсати институти вакиллари ташриф буюрди.
Ўзбекистон ва Россия жисмоний тарбия институтлари ҳамкорлик қилади
Учрашув давомида илм-фан ва амалиётни интеграция қилиши, шунингдек, бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг долзарб муаммолари ечимига йўналтирилган мавзулар бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.
Йиғилиш якунида, институтлар ўртасида таълим, илмий-техникавий ва инновацион фаолиятда ҳамкорлик қилиш, икки институт ўртасида шерикчилик тизимини ривожлантириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.
1 / 2
2 / 2
Шунингдек, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси Рима Баталова ташриф буюрди.
Учрашув давомида Рима Баталова ўзининг қўлга киритган ютуқлари ҳамда эришган муваффақиятлари сири билан ўртоқлашди. Тадбир давомида Баталова Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти А.Ғаниевга ҳамкорлик учун миннатдорчилик рамзи сифатида ташаккурнома топширди.