Ўзбекистон ва Россия жисмоний тарбия институтлари ҳамкорлик қилади

© Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетиЎзбекистон ва Россия жисмоний тарбия институтлари ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Россия жисмоний тарбия институтлари ҳамкорлик қилади  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2022
Oбуна бўлиш
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институтига Урал жисмоний тарбия ва спорт ҳамда ёшлар сиёсати институти вакиллари ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия жисмоний тарбия институтлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институтига Урал жисмоний тарбия ва спорт ҳамда ёшлар сиёсати институти вакиллари ташриф буюрди.
© Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетиЎзбекистон ва Россия жисмоний тарбия институтлари ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Россия жисмоний тарбия институтлари ҳамкорлик қилади  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2022
Ўзбекистон ва Россия жисмоний тарбия институтлари ҳамкорлик қилади
Учрашув давомида илм-фан ва амалиётни интеграция қилиши, шунингдек, бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг долзарб муаммолари ечимига йўналтирилган мавзулар бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.
Йиғилиш якунида, институтлар ўртасида таълим, илмий-техникавий ва инновацион фаолиятда ҳамкорлик қилиш, икки институт ўртасида шерикчилик тизимини ривожлантириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.
© Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
Ўзбекистон ва Россия жисмоний тарбия институтлари ҳамкорлик қилади  - Sputnik Ўзбекистон
1/2
© Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
Ўзбекистон ва Россия жисмоний тарбия институтлари ҳамкорлик қилади  - Sputnik Ўзбекистон
2/2
1/2
2/2
Шунингдек, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси Рима Баталова ташриф буюрди.
Учрашув давомида Рима Баталова ўзининг қўлга киритган ютуқлари ҳамда эришган муваффақиятлари сири билан ўртоқлашди. Тадбир давомида Баталова Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти А.Ғаниевга ҳамкорлик учун миннатдорчилик рамзи сифатида ташаккурнома топширди.
Янгиликлар лентаси
0