Республикада туман ҳодисалари кузатилмоқда - Ўзгидромет

Тошкент шаҳри ва вилояти, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Наманган ҳамда Андижон шаҳарларида туман ҳодисалари кузатилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Бугун эрта тонгдан Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларда туман ҳодисалари кузатилмоқда. Бу ҳақида Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Тошкент шаҳри ва вилояти, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Наманган ҳамда Андижон шаҳарларида туман ҳодисалари кузатилмоқда.
Фарғона водий вилоятлари айрим ҳудудларида қалин туман ҳаво ҳароратини нол даражадан паст бўлишини таъминлади. Наманган халқаро аэрпортида кўриниш масофаси 50 метргача чекланган.