Ўзбекистон ва Эрон терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон делегацияси Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё гуруҳининг (ЕОГ) 37-ялпи мажлисида иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Эрон молиявий разведкаси молиявий фирибгарлик ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича маълумотлар алмашишга келишиб олди.
Бош прокуратурас ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент маълумотига кўра, Ўзбекистон делегацияси Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё гуруҳининг (ЕОГ) 37-ялпи мажлисида иштирок этди.
Ўзбекистон ва Эрон терроризмни молиялаштиришга қарши курашда ҳамкорлик қилади
Ялпи мажлис ҳафталиги доирасида Эрон Молиявий разведка бошқармаси бошлиғи Хани Хади билан учрашув ташкил этилди. Унда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш йўналишида идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув якунида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва уларга алоқадор жиноятлар юзасидан маълумот алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.