Ўзбекистон ва Эрон терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда ҳамкорлик қилади

© Ўзбекистон Бош прокуратураси Ўзбекистон ва Эрон терроризмни молиялаштиришга қарши курашда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Эрон терроризмни молиялаштиришга қарши курашда ҳамкорлик қилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё гуруҳининг (ЕОГ) 37-ялпи мажлисида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Эрон молиявий разведкаси молиявий фирибгарлик ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича маълумотлар алмашишга келишиб олди.
Бош прокуратурас ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент маълумотига кўра, Ўзбекистон делегацияси Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё гуруҳининг (ЕОГ) 37-ялпи мажлисида иштирок этди.
© Ўзбекистон Бош прокуратураси Ўзбекистон ва Эрон терроризмни молиялаштиришга қарши курашда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Эрон терроризмни молиялаштиришга қарши курашда ҳамкорлик қилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2022
Ўзбекистон ва Эрон терроризмни молиялаштиришга қарши курашда ҳамкорлик қилади
Ялпи мажлис ҳафталиги доирасида Эрон Молиявий разведка бошқармаси бошлиғи Хани Хади билан учрашув ташкил этилди. Унда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш йўналишида идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув якунида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва уларга алоқадор жиноятлар юзасидан маълумот алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0