ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik Парҳезшунос Александра Разаренованинг айтишича, кўпчиликнинг севимли ширинлиги бўлган қуюлтирилган сут - “сгущёнка” агар меъёрда истеъмол қилинса, саломатлик учун фойдали бўлиши мумкин.
“Қуюлтирилган сут ишлаб чиқаришда- 60 градусдан кўп ва узоқ вақтга қайнатилади. Бу унда фойдали моддалар концентрациясини оширади. Масалан, унда кальций кўп. Ёки, айтайлик, ёғлар ва А, Е, Д витаминлари туфайли қуюлтирилган сут яхши ҳазм бўлади. Ундаги фосфор ва ёғли кислоталар мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади”, - дейди шифокор.
Қолаверса, унинг таркибида аминокислоталар бор ва бу “бахт гормони” - серотонин моддасини ишлаб чиқаришда керак бўлади.
Бундан ташқари, мутахассис қуюлтирилган сут харид қилишда нималарга эътибор бериш кераклигини айтди.
“Албатта, таркибига. Бу, шубҳасиз, табиий сут ва шакардан тайёрланган маҳсулот бўлиши керак. Унда қуруқ сут ёки сут ёғлари ўрнини босувчи моддалар бўлмаслиги лозим”, - дея тавсия қилади мутахассис.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ортиқча вазн, қандли диабет, лактоза ҳазм қила олмаслик ҳолатларида қуюлтирилган сутни истеъмол қилмаган маъқул.
Қуюлтирилган сутни асосий овқатдан 20-40 дақиқа ўтгандан сўнг десерт сифатида истеъмол қилиш мумкин.