Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

УҚК Донецкни ўққа тутишдан тинмаяпти

Украина жангарилари Донецк марказига мунтазам зарба бермоқда.
Sputnik
Украина Қуролли кучлари Донецкни туну кун ўққа тутмоқда. Украина ҳарбийлари аҳоли турадиган жойларни ҳам нишонга олмоқда.
Айниқса, Донецкнинг Куйбишев ва Горловка ҳудудларига кўпроқ зарба берилмоқда.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.