ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik Тиш доктори Глеб Пеклининг айтишича, стресс сабабли тишлар емирилиши, унинг коронкалари эса синиши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, стресс пайтида чайнаш мушаклари таранглашади, натижада тишларга катта босим беради. Бу эса ўз навбатида тиш синиши ва емирилишига олиб келади. Тишларда ёриқлар пайдо бўлади, баъзи одамларда ҳатто тиш учун махсус қопламалар - винирлар ҳам босимни кўтара олмайди.
Стрессдан ташқари тишлар саломатлигига путур етказадиган яна бир қанча омиллар ҳам бор. Масалан, тишларни қўпол ва катта босимдаги ҳаракатлар билан ювиш эмални жароҳатлайди. Тамаки чекишда тишлар ва милклар азият чекади. Гап шундаки, никотин қон томирларини торайтиради, бундан эса милк тўқималари заифлашади. Оқибатда гингивит (милк яллиғланиши) ва пародонтит (тишлар таянч аппаратининг шикастланиши) га олиб келади.
Тишковлагичлардан фойдаланиш, стресс вақтида тишларни “ғичирлатиш” ҳам зарарли одат. Мутахассиснинг тушунтиришича, ёғочнинг ўткир қирралари тиш атрофидаги тўқималарга зарар етказади, бундан милклар яллиғланади. Тишковлагич ҳам эмалда жуда кичик ёриқлар қолдиради. Бу ёриқлар орқали бактериялар киради ва кариесга сабаб бўлади.
Стрессни ширинлик билан енгиш- бу нафақат қомат шакли ва ортиқча вазн келтириб қолмасдан, тишларга ҳам таъсир қилади. Чунки тишлар углеводларга текканда, оғизда эмалларни емирадиган кислота ҳосил бўлади, дейди шифокор.