https://sputniknews.uz/20221124/stress-tishlarga-qanday-salbiy-tasir-qiladi---stomatolog-javobi-30228999.html
Стресс тишларга қандай салбий таъсир қилади - стоматолог жавоби
Стресс тишларга қандай салбий таъсир қилади - стоматолог жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Мутахассиснинг айтишига кўра, стресс ҳолати тишлар емрилиши, ёриқлар пайдо бўлиши ва ҳатто қопламалар синишига олиб келиши мумкин. 24.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-24T22:56+0500
2022-11-24T22:56+0500
2022-11-24T22:56+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
саломатлик
доктор маслаҳати
фойдали
тошкент давлат стоматология институти
соғлиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1a/21530277_65:0:3706:2048_1920x0_80_0_0_34b1fd93abed74a372bd319897bdffd4.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik Тиш доктори Глеб Пеклининг айтишича, стресс сабабли тишлар емирилиши, унинг коронкалари эса синиши мумкин.Унинг сўзларига кўра, стресс пайтида чайнаш мушаклари таранглашади, натижада тишларга катта босим беради. Бу эса ўз навбатида тиш синиши ва емирилишига олиб келади. Тишларда ёриқлар пайдо бўлади, баъзи одамларда ҳатто тиш учун махсус қопламалар - винирлар ҳам босимни кўтара олмайди.Тишковлагичлардан фойдаланиш, стресс вақтида тишларни “ғичирлатиш” ҳам зарарли одат. Мутахассиснинг тушунтиришича, ёғочнинг ўткир қирралари тиш атрофидаги тўқималарга зарар етказади, бундан милклар яллиғланади. Тишковлагич ҳам эмалда жуда кичик ёриқлар қолдиради. Бу ёриқлар орқали бактериялар киради ва кариесга сабаб бўлади.Стрессни ширинлик билан енгиш- бу нафақат қомат шакли ва ортиқча вазн келтириб қолмасдан, тишларга ҳам таъсир қилади. Чунки тишлар углеводларга текканда, оғизда эмалларни емирадиган кислота ҳосил бўлади, дейди шифокор.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1a/21530277_520:0:3251:2048_1920x0_80_0_0_f06c86c2516aa9cee50390e15ab3e286.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифокорлар тавсияси, саломатлик, доктор маслаҳати, фойдали, тошкент давлат стоматология институти, соғлиқ
шифокорлар тавсияси, саломатлик, доктор маслаҳати, фойдали, тошкент давлат стоматология институти, соғлиқ
Стресс тишларга қандай салбий таъсир қилади - стоматолог жавоби
Мутахассиснинг айтишига кўра, стресс ҳолати тишлар емрилиши, ёриқлар пайдо бўлиши ва ҳатто қопламалар синишига олиб келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik Тиш доктори Глеб Пеклининг айтишича, стресс сабабли тишлар емирилиши, унинг коронкалари эса синиши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, стресс пайтида чайнаш мушаклари таранглашади, натижада тишларга катта босим беради. Бу эса ўз навбатида тиш синиши ва емирилишига олиб келади. Тишларда ёриқлар пайдо бўлади, баъзи одамларда ҳатто тиш учун махсус қопламалар - винирлар ҳам босимни кўтара олмайди.
Стрессдан ташқари тишлар саломатлигига путур етказадиган яна бир қанча омиллар ҳам бор. Масалан, тишларни қўпол ва катта босимдаги ҳаракатлар билан ювиш эмални жароҳатлайди. Тамаки чекишда тишлар ва милклар азият чекади. Гап шундаки, никотин қон томирларини торайтиради, бундан эса милк тўқималари заифлашади. Оқибатда гингивит (милк яллиғланиши) ва пародонтит (тишлар таянч аппаратининг шикастланиши) га олиб келади.
Тишковлагичлардан фойдаланиш, стресс вақтида тишларни “ғичирлатиш” ҳам зарарли одат. Мутахассиснинг тушунтиришича, ёғочнинг ўткир қирралари тиш атрофидаги тўқималарга зарар етказади, бундан милклар яллиғланади. Тишковлагич ҳам эмалда жуда кичик ёриқлар қолдиради. Бу ёриқлар орқали бактериялар киради ва кариесга сабаб бўлади.
Стрессни ширинлик билан енгиш- бу нафақат қомат шакли ва ортиқча вазн келтириб қолмасдан, тишларга ҳам таъсир қилади. Чунки тишлар углеводларга текканда, оғизда эмалларни емирадиган кислота ҳосил бўлади, дейди шифокор.