ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Украинани НАТО мамлакатлари томонидан оммавий қўллаб-қувватланиши можаронинг кенгайишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бош котиби Станислав Зась маълум қилди.
“Украинанинг Шимолий Атлантика альянси ва бошқа давлатлар томонидан оммавий қўллаб-қувватланиши можаронинг кенгайиши таҳдидига олиб келади, жумладан, унга бошқа давлатларнинг жалб қилишини эвазига”, - деди у КХШТ ташқи ишлар, мудофаа вазирлари ва Хавфсизлик кенгашлари котибларининг қўшма йиғилишида.
Зась НАТО мамлакатлари КХШТ жавобгарлигида бўлган унинг ғарбий чегараларига яқинлашиб, Шарқий Европада ҳарбий контингентни кўпайтираётгани ҳамда ҳарбий инфратузилманини такомиллаштираётганини қайд этди.
“Шубҳасиз, бу қўшимча чақириқларни юзага келтиради, жумладан, бизнинг ташкилотимиз учун ҳам”, - деди КХШТ бош котиби.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Махсус операция ортидан АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари миллиардларча доллар сарфлаб, Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлаб келмоқда. Москва Ғарб қурол-яроғларининг етказиб берилиши можарони чўзиши, қурол ортилган транспорт эса Россия армиясининг қонуний нишонига айланишини бир неча марта такрорлаган.