https://sputniknews.uz/20221123/kxsht-bosh-kotibi-natoning-ukrainani-qollab-quvvatlashi-mojaroning-kengayishiga-olib-keladi-30185853.html
КХШТ бош котиби: НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлаши можаронинг кенгайишига олиб келади
КХШТ бош котиби: НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлаши можаронинг кенгайишига олиб келади
Sputnik Ўзбекистон
Станислав Зась НАТО мамлакатлари КХШТ жавобгарлигида бўлган унинг ғарбий чегараларига яқинлашиб, Шарқий Европада ҳарбий контингентни кўпайтираётгани ҳамда... 23.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-23T15:38+0500
2022-11-23T15:38+0500
2022-11-23T15:38+0500
дунёда
коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
украина
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/17/30186024_0:0:3141:1767_1920x0_80_0_0_0e59dd005c7cde583b3be70248802f5b.jpg
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Украинани НАТО мамлакатлари томонидан оммавий қўллаб-қувватланиши можаронинг кенгайишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бош котиби Станислав Зась маълум қилди.Зась НАТО мамлакатлари КХШТ жавобгарлигида бўлган унинг ғарбий чегараларига яқинлашиб, Шарқий Европада ҳарбий контингентни кўпайтираётгани ҳамда ҳарбий инфратузилманини такомиллаштираётганини қайд этди.“Шубҳасиз, бу қўшимча чақириқларни юзага келтиради, жумладан, бизнинг ташкилотимиз учун ҳам”, - деди КХШТ бош котиби.Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.Махсус операция ортидан АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари миллиардларча доллар сарфлаб, Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлаб келмоқда. Москва Ғарб қурол-яроғларининг етказиб берилиши можарони чўзиши, қурол ортилган транспорт эса Россия армиясининг қонуний нишонига айланишини бир неча марта такрорлаган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/17/30186024_193:0:2924:2048_1920x0_80_0_0_3356b7f8b1b622d7218bcd8a7c2539a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт), украина, нато
дунёда, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт), украина, нато
КХШТ бош котиби: НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлаши можаронинг кенгайишига олиб келади
Станислав Зась НАТО мамлакатлари КХШТ жавобгарлигида бўлган унинг ғарбий чегараларига яқинлашиб, Шарқий Европада ҳарбий контингентни кўпайтираётгани ҳамда ҳарбий инфратузилманини такомиллаштираётганини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Украинани НАТО мамлакатлари томонидан оммавий қўллаб-қувватланиши можаронинг кенгайишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бош котиби Станислав Зась маълум қилди.
“Украинанинг Шимолий Атлантика альянси ва бошқа давлатлар томонидан оммавий қўллаб-қувватланиши можаронинг кенгайиши таҳдидига олиб келади, жумладан, унга бошқа давлатларнинг жалб қилишини эвазига”, - деди у КХШТ ташқи ишлар, мудофаа вазирлари ва Хавфсизлик кенгашлари котибларининг қўшма йиғилишида.
Зась НАТО мамлакатлари КХШТ жавобгарлигида бўлган унинг ғарбий чегараларига яқинлашиб, Шарқий Европада ҳарбий контингентни кўпайтираётгани ҳамда ҳарбий инфратузилманини такомиллаштираётганини қайд этди.
“Шубҳасиз, бу қўшимча чақириқларни юзага келтиради, жумладан, бизнинг ташкилотимиз учун ҳам”, - деди КХШТ бош котиби.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Махсус операция ортидан АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари миллиардларча доллар сарфлаб, Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлаб келмоқда. Москва Ғарб қурол-яроғларининг етказиб берилиши можарони чўзиши, қурол ортилган транспорт эса Россия армиясининг қонуний нишонига айланишини бир неча марта такрорлаган.