Куба президенти Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини қоралади

Мигель Диас-Канел Гавана Россияга қарши санкцияларни қоралашини бир неча марта такрорлагани ва Украинадаги можаро музокаралар йўли билан ҳал этилиши тарафдори эканини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Куба Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини қоралайди, Украина можаросидаги сабабларни АҚШ ва НАТО сиёсатидан излаш керак. Бу ҳақда Куба президенти Мигель Диас-Канел маълум қилди.
“Куба Россия Федерациясига қарши адолатсиз бир ёқлама киритилаётган санкцияларни кескин қоралайди. Бу ҳудуддаги жорий можаро сабабларини АҚШнинг тажовузкор сиёсати ва НАТОнинг Россия билан чегарага кенгайишидан излаш зарур”, - деди Мигель Диас-Канель Россия Давлат думасида нутқ сўзлаётиб.
Куба раҳбари Гавана Россияга қарши санкцияларни қоралашини бир неча марта такрорлагани ва Украинадаги можаро музокаралар йўли билан ҳал этилиши тарафдори эканини таъкидлади.
Венесуэла президенти Россияга қарши санкцияларни Ғарбнинг ўзи учун ҳалокатли деб атади