https://sputniknews.uz/20220928/venesuela-prezidenti-rossiyaga-qarshi-sanktsiyalarni-garbning-ozi-uchun-halokatli-deb-atadi-28602658.html
Венесуэла президенти Россияга қарши санкцияларни Ғарбнинг ўзи учун ҳалокатли деб атади
Венесуэла президенти Россияга қарши санкцияларни Ғарбнинг ўзи учун ҳалокатли деб атади
Sputnik Ўзбекистон
Николас Мадуро Ғарб мамлакатлари Россия билан тинчлик борасида мулоқот қилиш ўрнига, энергетика ва иқтисодий инқирозни танлаганини таъкидлади. 28.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-28T15:07+0500
2022-09-28T15:07+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
николас мадуро
ғарб
санкциялар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1c/28602143_0:98:1775:1097_1920x0_80_0_0_e5fce6a38f783eb0d5e5900b628aa244.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро Россияга қарши санкциялар Европа мамлакатлари ва АҚШнинг ўзи учун ҳалокатли бўлди, деб ҳисоблайди.“АҚШ ва Европа мамлакатлари Россияни йўқ қилишга уриниб, иқтисодий ўз жонига қасд қилишни танлашди. Улар Россия билан тинчлик ҳақида музокара ўтказиш, унга хавфсизлик кафолатларини бериш ўрнига энергетика инқирози, электр энергиясидан ўчириш, иқтисодий инқироз ва жиловлаб бўлмайдиган инфляцияни танлашди”, - деди Мадуро “Venezolana de Television” телеканали эфири чоғида.Венесуэла раҳбари зудлик билан тинчлик музокараларини фаоллаштиришга ва можаронинг кескинлашишига йўл қўймасликка чақирди.Ғарб Донбасс аҳолисини ҳимоя қилишга қаратилган Украинадаги махсус операция туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ҳамда озиқ-овқат нархининг ошишига олиб келди.Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлиги ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1c/28602143_0:78:1705:1357_1920x0_80_0_0_f106c5237a88145e43cc33d11592d085.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, николас мадуро , ғарб, санкциялар, россия
дунёда, николас мадуро , ғарб, санкциялар, россия
Венесуэла президенти Россияга қарши санкцияларни Ғарбнинг ўзи учун ҳалокатли деб атади
15:07 28.09.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Николас Мадуро Ғарб мамлакатлари Россия билан тинчлик борасида мулоқот қилиш ўрнига, энергетика ва иқтисодий инқирозни танлаганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро Россияга қарши санкциялар Европа мамлакатлари ва АҚШнинг ўзи учун ҳалокатли бўлди, деб ҳисоблайди.
“АҚШ ва Европа мамлакатлари Россияни йўқ қилишга уриниб, иқтисодий ўз жонига қасд қилишни танлашди. Улар Россия билан тинчлик ҳақида музокара ўтказиш, унга хавфсизлик кафолатларини бериш ўрнига энергетика инқирози, электр энергиясидан ўчириш, иқтисодий инқироз ва жиловлаб бўлмайдиган инфляцияни танлашди”, - деди Мадуро “
Venezolana de Television” телеканали эфири чоғида.
Венесуэла раҳбари зудлик билан тинчлик музокараларини фаоллаштиришга ва можаронинг кескинлашишига йўл қўймасликка чақирди.
Ғарб Донбасс аҳолисини ҳимоя қилишга қаратилган Украинадаги махсус операция туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ҳамда озиқ-овқат нархининг ошишига олиб келди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлиги ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.