“18 ноябрь куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш АҚШнинг жиддий ҳарбий таҳдидига жавобан ўзимизни ҳимоя қилиш ҳуқуқимиздан қонуний ва адолатли фойдаланишимизни яна “провокация” деб атади. Охирги пайтларда менга вақти-вақти билан у Оқ уй ёки АҚШ Давлат департаменти аъзосидек туюляпти. Бош котиб Гутерриш БМТ Низомининг барча масалаларда адолат, холислик ва тенгликка қатъий риоя этишни назарда тутувчи мақсад ва тамойилларига амал қилиш ваъдасини унутиб, ўта кетган аянчли позицияни эгаллаб турганидан қаттиқ афсусдаман”, - дейди Чхве Сон Хи.
“АШҚ ва унинг иттифоқдошларининг КХДРга қарши ҳарбий ҳамкорлик борасидаги хавфли ҳаракатлари туфайли Корея яримороли ва унинг атрофида юзага келган беқарор хавфсизлик вазиятида биз ўзимизни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга мажбур бўлганимизни аллақачон аниқ айтган эдик. Биз агар АҚШ ҳалокатли оқибатларга олиб келишини истамаса, у ўзини оқибатини ўйламасдан ҳаракат қилмаслиги кераклиги ҳақида аниқ сигнал юбордик. Бироқ, БМТ бош котиби провокатор ёрлиғини АҚШга эмас, бизга ёпиштириб қўйди... Бош котибнинг АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг БМТ Хавфсизлик Кенгашида суверен ҳуқуқларимиздан дахлсиз фойдаланишимиз масаласини кўриш билан бизга босим ўтказишга уринишларини маъқуллаши, у Қўшма Штатларнинг қўғирчоғи эканлигидан далолат беради”, - дейди вазир.