КХДР ташқи ишлар вазири БМТ бош котибини АҚШнинг “қўғирчоғи” деб атади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГорода мира. Пхеньян
Города мира. Пхеньян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Oбуна бўлиш
Шимолий Корея БМТнинг Корея яриморолидаги вазият юзасидан позициясини ноҳақлиқ деб билишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) ташқи ишлар вазири Чхве Сон Хи БМТ бош котиби Антониу Гутерришни Корея яримороли масаласи бўйича мулоҳазаларида нохолис муносабатда бўлгани учун танқид қилди ва АҚШнинг “қўғирчоғи” деб атади. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Марказий телеграф агентлигига асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда.

“18 ноябрь куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш АҚШнинг жиддий ҳарбий таҳдидига жавобан ўзимизни ҳимоя қилиш ҳуқуқимиздан қонуний ва адолатли фойдаланишимизни яна “провокация” деб атади. Охирги пайтларда менга вақти-вақти билан у Оқ уй ёки АҚШ Давлат департаменти аъзосидек туюляпти. Бош котиб Гутерриш БМТ Низомининг барча масалаларда адолат, холислик ва тенгликка қатъий риоя этишни назарда тутувчи мақсад ва тамойилларига амал қилиш ваъдасини унутиб, ўта кетган аянчли позицияни эгаллаб турганидан қаттиқ афсусдаман”, - дейди Чхве Сон Хи.

Унинг қўшимча қилишича, Гутерриш Корея яримороли масаласини “холис” кўриб чиқиши керак, чунки у Қўшма Штатлар бошчилигидаги коалиция кучлари бир йил давомида минтақада “стратегик ядровий қуролларни ўз ичига олган провокацион ядровий ҳарбий машқлар”ни бирин-кетин ўтказаётганини ва бу ҳозирги қарама-қаршиликка олиб келганини билади.

“АШҚ ва унинг иттифоқдошларининг КХДРга қарши ҳарбий ҳамкорлик борасидаги хавфли ҳаракатлари туфайли Корея яримороли ва унинг атрофида юзага келган беқарор хавфсизлик вазиятида биз ўзимизни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга мажбур бўлганимизни аллақачон аниқ айтган эдик. Биз агар АҚШ ҳалокатли оқибатларга олиб келишини истамаса, у ўзини оқибатини ўйламасдан ҳаракат қилмаслиги кераклиги ҳақида аниқ сигнал юбордик. Бироқ, БМТ бош котиби провокатор ёрлиғини АҚШга эмас, бизга ёпиштириб қўйди... Бош котибнинг АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг БМТ Хавфсизлик Кенгашида суверен ҳуқуқларимиздан дахлсиз фойдаланишимиз масаласини кўриш билан бизга босим ўтказишга уринишларини маъқуллаши, у Қўшма Штатларнинг қўғирчоғи эканлигидан далолат беради”, - дейди вазир.

Чхве Сон Хи Корея яримороли ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун халқаро ҳамжамият “барча муаммоларнинг манбаи” бўлган АҚШнинг минтақадаги “провокацион ҳаракатлари”ни тўхтатиш зарурлиги ҳақида фаолроқ гапириши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у КХДР АҚШ ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ҳаракатларини кузатиб бораётганини ва жавоб беришга тайёрлигини эслатди.
Янгиликлар лентаси
0