“Тошкент – дўстлар шаҳри”: россиялик футболчилар Ўзбекистон ҳақида нималарни билишади

Россия терма жамоаси футболчилари Ўзбекистонга бағишланган викторинада иштирок этишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Футбол бўйича Россия терма жамоаси ўйинчилари Антон Миранчук, Артём Карпукас, Данил Глебов ва Сергей Песьяков “Ўзбекистон ҳақида нималарни биласиз” викторинасида иштирок этишди.
Виктория Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин олдидан ташкил этилди.
Футболчиларга “Тошкент” сўзнинг маъносини топиш таклиф қилинди ва қуйидаги вариантлар келтирилди: “Тош шаҳри”, “Дўстлар шаҳри”, “Тоғли чўққи”, “Осиё пойтахти”.
Футболчилари “Тош шаҳри” дея тўғри жавоб беришди, бироқ аввалига улар тўғри жавоб борасида бироз ўйланишди.

“Дўстлар шаҳри? Мен шаҳар меҳмондўстлигини биламан”, - дея ўйга толди Сергей Песьяков, бироқ бироз ўтиб “Тош шаҳри” вариантини танлаган бўлишини қўшимча қилди.

Карпукас ҳам Тошкент биринчи навбатда дўстларни ёдига солишини таъкидлади.
ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатида қайси ўзбек таоми бор деган саволга (вариантлар орасида “палов”, “манти”, “сомса” ва “кабоб” бор эди) футболчиларга Элдор Шомуродов билан боғлиқ хотиралари ёрдам берди.
“Мен ўйламасдан “палов” деган бўлардим”, - деди Песьяков. – У (Шомуродов – таҳр.) меҳмон қилганди, ҳатто Ростовда ҳамшаҳарларига буюртма берарди, палов олиб келарди. Жуда мазали”.
“Ростини айтсам, жуда яхши кўраман”, -деди Антон Миранчук ҳам “палов” вариантини танлаб.
Қайд этиш жоизки, дарвозабон Сергей Песьяков Элдор Шомуродовнинг “Ростов” клубидаги собиқ жамоадошидир.
Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бугун “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.