https://sputniknews.uz/20221120/-toshkent--dostlar-shahri-rossiyalik-futbolchilar-ozbekiston-haqida-nimalarni-bilishadi-30109547.html
“Тошкент – дўстлар шаҳри”: россиялик футболчилар Ўзбекистон ҳақида нималарни билишади
“Тошкент – дўстлар шаҳри”: россиялик футболчилар Ўзбекистон ҳақида нималарни билишади
Sputnik Ўзбекистон
Россия терма жамоаси футболчилари Ўзбекистонга бағишланган викторинада иштирок этишди. 20.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-20T14:46+0500
2022-11-20T14:46+0500
2023-04-05T18:41+0500
спорт
футбол
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/14/30109049_0:362:2997:2048_1920x0_80_0_0_06e9d5356604bc661f5e9919a9f5f7c5.jpg
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Футбол бўйича Россия терма жамоаси ўйинчилари Антон Миранчук, Артём Карпукас, Данил Глебов ва Сергей Песьяков “Ўзбекистон ҳақида нималарни биласиз” викторинасида иштирок этишди.Виктория Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин олдидан ташкил этилди.Футболчиларга “Тошкент” сўзнинг маъносини топиш таклиф қилинди ва қуйидаги вариантлар келтирилди: “Тош шаҳри”, “Дўстлар шаҳри”, “Тоғли чўққи”, “Осиё пойтахти”.Футболчилари “Тош шаҳри” дея тўғри жавоб беришди, бироқ аввалига улар тўғри жавоб борасида бироз ўйланишди.Карпукас ҳам Тошкент биринчи навбатда дўстларни ёдига солишини таъкидлади.ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатида қайси ўзбек таоми бор деган саволга (вариантлар орасида “палов”, “манти”, “сомса” ва “кабоб” бор эди) футболчиларга Элдор Шомуродов билан боғлиқ хотиралари ёрдам берди.“Мен ўйламасдан “палов” деган бўлардим”, - деди Песьяков. – У (Шомуродов – таҳр.) меҳмон қилганди, ҳатто Ростовда ҳамшаҳарларига буюртма берарди, палов олиб келарди. Жуда мазали”.“Ростини айтсам, жуда яхши кўраман”, -деди Антон Миранчук ҳам “палов” вариантини танлаб.Қайд этиш жоизки, дарвозабон Сергей Песьяков Элдор Шомуродовнинг “Ростов” клубидаги собиқ жамоадошидир.Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бугун “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/14/30109049_116:0:2847:2048_1920x0_80_0_0_e927ee56572b15ee1729b69ce0afae58.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, футбол, ўзбекистон, россия
спорт, футбол, ўзбекистон, россия
“Тошкент – дўстлар шаҳри”: россиялик футболчилар Ўзбекистон ҳақида нималарни билишади
14:46 20.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Россия терма жамоаси футболчилари Ўзбекистонга бағишланган викторинада иштирок этишди.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Футбол бўйича Россия терма жамоаси ўйинчилари Антон Миранчук, Артём Карпукас, Данил Глебов ва Сергей Песьяков “Ўзбекистон ҳақида нималарни биласиз” викторинасида иштирок
этишди. Виктория Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин олдидан ташкил этилди.
Футболчиларга “Тошкент” сўзнинг маъносини топиш таклиф қилинди ва қуйидаги вариантлар келтирилди: “Тош шаҳри”, “Дўстлар шаҳри”, “Тоғли чўққи”, “Осиё пойтахти”.
Футболчилари “Тош шаҳри” дея тўғри жавоб беришди, бироқ аввалига улар тўғри жавоб борасида бироз ўйланишди.
“Дўстлар шаҳри? Мен шаҳар меҳмондўстлигини биламан”, - дея ўйга толди Сергей Песьяков, бироқ бироз ўтиб “Тош шаҳри” вариантини танлаган бўлишини қўшимча қилди.
Карпукас ҳам Тошкент биринчи навбатда дўстларни ёдига солишини таъкидлади.
ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатида қайси ўзбек таоми бор деган саволга (вариантлар орасида “палов”, “манти”, “сомса” ва “кабоб” бор эди) футболчиларга Элдор Шомуродов билан боғлиқ хотиралари ёрдам берди.
“Мен ўйламасдан “палов” деган бўлардим”, - деди Песьяков. – У (Шомуродов – таҳр.) меҳмон қилганди, ҳатто Ростовда ҳамшаҳарларига буюртма берарди, палов олиб келарди. Жуда мазали”.
“Ростини айтсам, жуда яхши кўраман”, -деди Антон Миранчук ҳам “палов” вариантини танлаб.
Қайд этиш жоизки, дарвозабон Сергей Песьяков Элдор Шомуродовнинг “Ростов” клубидаги собиқ жамоадошидир.
Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бугун “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.