Бугун қандай об-ҳаво кузатилади

Пойтахтда куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, эрталаб Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, куннинг биринчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.
Пойтахтда куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.