Ўзгидромет бугунги об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ва қолган ҳудудларда ёмғир ёғади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ва қолган ҳудудларда ёмғир ёғади. Тоғолдиҳудудлардақоркўчишхавфибор.
Баъзи жойларгатуман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кундузи +12-17 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда кечга томон ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайишимумкин. Ҳарорат +14-16 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик(ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат +3-8 даража илиқ бўлади.