“Брюсселнинг санкциялар сиёсати Европада энергетика инқирози ва оғир инфляцион вазиятга олиб келди”, - дейди у.
“Энергия нархи бозорнинг барча соҳаларига таъсир қилади, бу эса товарларни ишлаб чиқариш ва ташишни қимматроқ қилади. Санкциялар натижасида назоратдан чиқиб кетаётган инфляция нафақат евроҳудудда, балки миллий валюта қўлланиладиган мамлакатларда ҳам рекорд ўрнатмоқда, масалан, Венгрияда. Вазиятнинг жиддийлигини Европанинг энг кучли иқтисоди бўлмиш Германия сўнгги 70 йилда ҳозиргидек юқори даражада инфляция кўрмагани кўрсатади”, - деди эксперт.
“Коммунал тўловларнинг ўсиши ва жазо инфляцияси нафақат ижтимоий зинапоянинг энг қуйи қисмида жойлашганларга, балки бутун Европа бўйлаб ўрта синфга таҳдид солмоқда. Брюссель охир-оқибат санкциялар сиёсати билан ўзини хавф остига қўйди. Санкциялар Европани вайрон қилмоқда”, - дея таъкидлади Берта.