https://sputniknews.uz/20221117/sanktsiya-30066379.html
Россияга қарши санкциялар Европани вайрон қилмоқда – венгриялик эксперт
Россияга қарши санкциялар Европани вайрон қилмоқда – венгриялик эксперт
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, Россиядан кўмир, нефть ва газ етказиб бериш бўйича чекловлар энергетика инқирозига, табиий газ ва нефтнинг жаҳон нархларининг кескин ошишига... 17.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-17T20:19+0500
2022-11-17T20:19+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
венгрия
европа
ғарб
санкция
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28423980_0:100:3287:1948_1920x0_80_0_0_91bdc263fd3d124d933978b21afa5bf2.jpg
ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари Европа иқтисодиётини вайрон қилмоқда ва нафақат унинг аҳолисининг энг камбағал қатламларига, балки аллақачон ўрта синфга ҳам зарба бермоқда. Бу фикрни Венгриянинг "Magyar Nemzet" газетасига Будапештдаги "Szazadveg" тадқиқот маркази етакчи ходими Ласло Берта билдирди.Унинг сўзларига кўра, Россиядан кўмир, нефть ва газ етказиб бериш бўйича чекловлар “энергетика инқирозига, табиий газ ва нефтнинг жаҳон нархларининг кескин ошишига ва бутун қитъада инфляциянинг тез ўсишига олиб келди.Экспертнинг таъкидлашича, санкциялар ўз мақсадига эриша олмади ва Украинадаги можарога барҳам бермади, Россиянинг “Газпром” компанияси эса газ экспортидан катта даромад олишда давом этмоқда.Венгрия ҳукумати ҳам Россияга қарши янги санкцияларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларнинг ёрдами билан Украинадаги можарони тартибга солишнинг имкони бўлмагани ва бундан ЕИ давлатларининг ўзлари жабр кўраётганини эслатиб ўтади.Венгрия Россияга нисбатан янги санкцияларга қарши чиқдиҲозир Венгрияда санкциялар мавзуси бўйича миллий маслаҳатлашувлар - аҳоли ўртасида сўров ўтказилмоқда. Ҳукумат Европа Иттифоқи раҳбарияти билан музокараларда унга таяниш учун жамоатчилик ёрдамини жалб қилмоқчи.Британияда йиллик инфляция 1981 йил рекордини такрорлади
венгрия
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28423980_277:0:3008:2048_1920x0_80_0_0_544762b8e79bd66218d1c5110590e8de.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, венгрия, европа, ғарб, санкция, россия
дунёда, венгрия, европа, ғарб, санкция, россия
Россияга қарши санкциялар Европани вайрон қилмоқда – венгриялик эксперт
20:19 17.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Таъкидланишича, Россиядан кўмир, нефть ва газ етказиб бериш бўйича чекловлар энергетика инқирозига, табиий газ ва нефтнинг жаҳон нархларининг кескин ошишига олиб келди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари Европа иқтисодиётини вайрон қилмоқда ва нафақат унинг аҳолисининг энг камбағал қатламларига, балки аллақачон ўрта синфга ҳам зарба бермоқда. Бу фикрни Венгриянинг "Magyar Nemzet" газетасига Будапештдаги "Szazadveg" тадқиқот маркази етакчи ходими Ласло Берта
билдирди.
“Брюсселнинг санкциялар сиёсати Европада энергетика инқирози ва оғир инфляцион вазиятга олиб келди”, - дейди у.
Унинг сўзларига кўра, Россиядан кўмир, нефть ва газ етказиб бериш бўйича чекловлар “энергетика инқирозига, табиий газ ва нефтнинг жаҳон нархларининг кескин ошишига ва бутун қитъада инфляциянинг тез ўсишига олиб келди.
“Энергия нархи бозорнинг барча соҳаларига таъсир қилади, бу эса товарларни ишлаб чиқариш ва ташишни қимматроқ қилади. Санкциялар натижасида назоратдан чиқиб кетаётган инфляция нафақат евроҳудудда, балки миллий валюта қўлланиладиган мамлакатларда ҳам рекорд ўрнатмоқда, масалан, Венгрияда. Вазиятнинг жиддийлигини Европанинг энг кучли иқтисоди бўлмиш Германия сўнгги 70 йилда ҳозиргидек юқори даражада инфляция кўрмагани кўрсатади”, - деди эксперт.
Экспертнинг таъкидлашича, санкциялар ўз мақсадига эриша олмади ва Украинадаги можарога барҳам бермади, Россиянинг “Газпром” компанияси эса газ экспортидан катта даромад олишда давом этмоқда.
“Коммунал тўловларнинг ўсиши ва жазо инфляцияси нафақат ижтимоий зинапоянинг энг қуйи қисмида жойлашганларга, балки бутун Европа бўйлаб ўрта синфга таҳдид солмоқда. Брюссель охир-оқибат санкциялар сиёсати билан ўзини хавф остига қўйди. Санкциялар Европани вайрон қилмоқда”, - дея таъкидлади Берта.
Венгрия ҳукумати ҳам Россияга қарши янги санкцияларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларнинг ёрдами билан Украинадаги можарони тартибга солишнинг имкони бўлмагани ва бундан ЕИ давлатларининг ўзлари жабр кўраётганини эслатиб ўтади.
Ҳозир Венгрияда санкциялар мавзуси бўйича миллий маслаҳатлашувлар - аҳоли ўртасида сўров ўтказилмоқда. Ҳукумат Европа Иттифоқи раҳбарияти билан музокараларда унга таяниш учун жамоатчилик ёрдамини жалб қилмоқчи.