Донецк яқинида Америка ракетаси двигатели топилди

Маҳалий аҳоли Американинг AGM-88 HARM радиолокацияга қарши ракетаси двигателини топди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Донецк яқинида кафолат муддати ўтиб кетган Америка ракетаси двигатели топилди, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири.
Таъкидланишича, Американинг AGM-88 HARM радиолокацияга қарши ракетаси двигателини маҳалий аҳоли топган. Ёзувларга кўра, ракета 1991 йилда ишлаб чиқарилган, унинг кафолат муддати 25 йил илгари тугаган.
Ўқ-дори нишонни тута олмагандан кейин ўзини ўзи йўқ қилган бўлиши мумкин.
Ҳарбий экспертларнинг сўзларига кўра, Украина армиясидаги катта йўқотишлар сабаб Ғарб Украина қуролли кучларига яроқсиз техникани етказиб бермоқда. Чунки Украина Россиянинг Донбассни ҳимоя қилишга қаратилган махсус операцияси бошланишига қадар эга бўлган қурол-яроғ, танклар йўқ қилинган.