ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус ҳарбий операцияга доир 16 ноябрнинг асосий хабарлари.
Россия Мудофаа вазирлиги баёноти
Россия ҳарбий денгиз кучлари томонидан 15 ноябрь куни узоқ масофага берилган юқори аниқликдаги ракета зарбалари белгиланган нишонларга тегди. Барча зарбалар фақат Украина ҳудудидаги нишонларга берилган.
Польшанинг Пржеводув қишлоғида 15 ноябрь куни кечқурун қулаб тушган ракета қолдиқлари россиялик мутахассислар томонидан Украина ҳаво кучларининг С-300 ракетасининг элементлари сифатида аниқланган.
Купянск йўналишида, Харков вилоятининг Берестовое, Колесниковка, аҳоли пунтлари яқинида Россия Аэрокосмик кучлари Украина ҚК 14 ва 92 механизациялашган бригадаларининг учта тактик гуруҳларининг ҳужумлари қайтарилди. ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пункти яқинида Украинанинг 80 дан ортиқ аскари, олтита танки, саккизта БМПси иккита зирҳли машина ва учта ўзиюрар артиллерия тўплари йўқ қилинди.
Красно-Лиманск йўналишида ЛХРнинг Коломийчиха аҳоли пункти йўналишида УҚКнинг икки ҳужуми қайтарилди. Мураккаб жанглар натижасида душман 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчисини (йўқолган ва яраланган), иккита танки ва тўртта зирҳли жанговар техникасини йўқотди.
Донецк йўналишида Курдюмовка, Авдеевка, Старомихайловка ва Георгиевка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК қарши ҳужумлар ёрдамида Россия қўшинларининг олдинга силжишини тўхтатишга уриниб кўрди. Артиллерия зарбалари ва ҳужумчи гуруҳларнинг ҳал қилувчи ҳаракатлари билан душман тарқатиб юборилди. Душман йўқотишлари 160 дан ортиқ ҳарбийлар, учта танк, бешта зирҳли жанговар машина, бир пикап ва ўқ-дорилари бўлган иккита машина бўлди.
Жанубий-Донецк йўналишида Россия қўшинлари Степное аҳоли пункти яқинида Украина ҚК батальон тактик гуруҳининг ҳужумини тўхтатди. Кучли ўт билан душман дастлабки позицияларига қайтарилди. УҚКнинг 65 дан ортиқ ҳарбийлари ва ёлланма аскари, иккита БМП, бешта зирҳли машина ва учта бошқа ҳарбий техника йўқ қилинди.
Оператив-тактик ва армия авиацияси, ракета қўшинлари ва ҳамда артиллерия
Харков вилоятининг Крахмалное, Берестовое, Стелмахивка, Луганск Халқ Республикасининг Садовое, Тягинка, Херсон вилоятининг Змиевка, Донетск Халқ Республикасининг Кирово аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлашган Украина ҚКнинг еттита қўмондонлик пунктларига, 185та жойлашув нуқталарига ва 94 та артиллерия бирлигига зарба берди. , , шунингдек, 185 туманда отишма позицияларида, ишчи кучи ва ҳарбий техникада .
ЛХРнинг Новоегоровка аҳоли пункти яқинида АҚШда ишлаб чиқарилган AN/TPQ-50 батареяга қарши радар йўқ қилинди. Запороже вилоятининг Орехов аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди. Харков вилояти, Колесниковка аҳоли пункти ҳудудидаги батареяга қарши жангда АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Херсон вилоятининг Мйловое қишлоғи яқинида Украинанинг "Акация" ўзиюрар артиллерия қурилмаси, Луганск Халқ Республикасининг Артемовка қишлоғи яқинида эса Украинанинг "Град" кўп ракетали жанговар машинаси йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучларининг тезкор-тактик авиацияси Запороже вилояти Новоселивка қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-8 вертолётини уриб туширди.
Херсон вилоятининг Райское, ДХРнинг Петривске ва ЛХРнинг Краснореченское аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ёрдамида учта учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Херсон вилоятининг Каланчак ва Новониколаевка аҳоли пунктлари ҳудудларида HIMARS ва "Ураган" ракета тизимларининг 11 та снарядлари тутиб олинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украинанинг жами 333 та самолёти, 177 та вертолёти, 2514 та учувчисиз учиш аппарати, 388 та зенит-ракета комплекси, 6644 та танки ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 892 та кўп ракетали тизимлари, 3587 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 7240 дона махсус ҳарбий машиналари йўқ қилинди.