ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Ғарб “Катта йигирматалик” (G20) саммитининг якуний декларациясини сиёсийлаштиришга, унга Россияни қораловчи сўзларни киритишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
“Кўриб чиқилаётган декларация муҳокама қилинган барча соҳаларни – озиқ-овқат, энергетика ва соғлиқни сақлашни қамраб олади. Ғарблик ҳамкасбларимиз ушбу декларацияни сиёсийлаштиришга ҳар томонлама ҳаракат қилишди ва Россия Федерациясининг бутун G20, яъни ўзимиз номимиздан ҳам қоралашни англатувчи сўзларни киритишга уринишди”, - дейди Лавров.
Вазирнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси “Катта йигирматалик”нинг якуний декларациясида "Украина бўйича позициялар турлича" деган ибора қўшилишини талаб қилган.
“Ғарб “биз, кўплаб делегациялар” Россияни қораладик, деган иборани қўшиб қўйди. Биз муқобил нуқтаи назарлар тақдим этилганини қайд этдик. Бизнинг фикримизча, бу ибора масалага чуқур кириб бормаслик учун етарли. Чунки бу G20 нинг иши ҳам эмас”, - деган Лавров якуний брифингда.
Маълумот учун, G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтмоқда. Россия делегациясига ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилмоқда.