Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Донецк яқинида стратегик муҳим нуқта - Опитное посёлкаси озод этилди

ДХР ва ЛХР қўшинлари гуруҳи Россия Қуролли кучлари кўмагида Донецкни ўққа тутишда фойдаланиб келинаётган Опитное посёлкаси озод этилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Донецк халқ республикаси ҳудудий мудофаа штаби Aвдеевка йўналишидаги Опитное посёлкаси озод этилганини маълум қилди.
“2022 йил 15 ноябрь ҳолатига кўра, Донецк халқ республикаси ҳудудида ДХР ва ЛХР қўшинлари гуруҳи Россия Қуролли кучларининг ўт ўчириш кўмагида Опитноени озод қилди”, дейилади хабарда.
Aвдеевка аҳоли пункти Донецкдан 20 километр узоқликда жойлашган. 2014 йил июнь ойидан бери у Украина қуролли тузилмалари томонидан босиб олинган. Душман Aвдеевка атрофида чуқур эшелонли мудофаа ҳалқасини яратди. Донецкга мунтазам артиллерия ва ракета ҳужумлари асосан шу йўналишдан амалга оширилади.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.