Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари ДХРдаги Павловкани озод қилди

Шиддатли жанглар натижасида Россия қўшинлари томонидан Донецк халқ республикасидаги Павловка аҳоли пункти тўлиқ озод қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Донецк халқ республикасидаги (ДХР) Павловка аҳоли пункти шиддатли жанглар натижасида Россия қўшинлари томонидан озод қилинди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
“14 ноябрь куни шиддатли жанглар натижасида Россия қўшинлари томонидан Донецк халқ республикасидаги Павловка аҳоли пункти тўлиқ озод қилинди”, - дейилади хабарда.
Куни кеча Россия Мудофаа вазирлиги Россия қўшинларининг муваффақиятли ҳужум операциялари натижасида Доненкц йўналиидаги Майорск аҳоли пункти тўлиқ озод қилинганини маълум қилган эди.
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” эканини айтган. Путиннинг сўзларига кўра, операциядан асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.