Бугун айрим жойларда шамол кучли бўлади - Ўзгидромет

Шамол Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши прогноз қилинмоқда.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +9-14 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +10-12 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +2-7 даража илиқ бўлади.