ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда биринчи маротаба “CRAFT FAIR UZBEKISTAN” - Халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ҳунарманчлик ярмаркаси Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ"да 30-ноябрдан 2 декабрга қадар бўлиб ўтади.
Тадбирда каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик, миллий матолар, миниатюра каби 20 дан ортиқ миллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазмалари ташкил этилади.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлар юртимизга келаётган кўплаб сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Мазкур ярмарканинг ўтказилиши ҳам аввало ҳунармандчиликда халқаро савдони ривожлантиришга қаратилган”, - деди “Ҳунарманд” уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Хотамова.
Шуниндек, мутхассис ярмаркада тақдим этилаётган маҳсулотлар ички бозорда ҳам харидорларини топишига умид билдирди.
“Ярмаркада миллий ҳунармандчилик мактабларига хос маҳсулотларни ҳамда яқинлашиб келаётган янги йил учун маҳаллий ҳунармандлар қўли билан ясалган совғаларни харид қилиш мумкин, шу билан бирга, ҳунармандчилик дастгоҳлари ҳам сотувга қўйилади”, деди мутахассис.
Ярмарка ремесел в Ташкенте
© CRAFT FAIR UZBEKISTAN
Ярмаркада шунингдек, Ўзбекистон билан бирга еттита хорижий давлатлар Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Покистондан ҳунармандлар иштироки режалаштирилган.
Тадбир доирасида шунингдек, кулол Алишер Нарзуллаев, заргар Тоҳир Муҳаммедов, каштачи Аҳмад Арабов, кулол Шокир Аҳмаджонов, адрас ва атлас тўқувчи, гиламдўз Иброҳим Султонов каби ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ҳам ўтказилади.
Тадбирда Novica, Wildberries ва Alibaba каби халқаро ҳамда Joyda, CraftmeetsDesign, iHunar каби махаллий онлайн маркетплейс ва платформалар орқали ҳам савдо ва маркетинг хизматлари ташкил этилиши режалаштирлган.
Ярмарка ташкилотчилари - "Ҳунарманд" уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги.
Ярмаркани ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.