https://sputniknews.uz/20221112/toshkentda-ilk-bor-xalqaro-hunarmandchilik-yarmarkasi-bolib-otadi-29925592.html
Тошкентда илк бор халқаро ҳунармандчилик ярмаркаси бўлиб ўтади
Тошкентда илк бор халқаро ҳунармандчилик ярмаркаси бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Ярмаркада - каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик, миллий матолар, миниатюра ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилади. 12.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-12T13:27+0500
2022-11-12T13:27+0500
2022-11-12T13:27+0500
маданият
тошкент
ҳунармандлар
туризм
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/280/56/2805631_0:193:1501:1037_1920x0_80_0_0_376176318d7d54b1bccb05029ee51345.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда биринчи маротаба “CRAFT FAIR UZBEKISTAN” - Халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.Ҳунарманчлик ярмаркаси Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ"да 30-ноябрдан 2 декабрга қадар бўлиб ўтади. Тадбирда каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик, миллий матолар, миниатюра каби 20 дан ортиқ миллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазмалари ташкил этилади.Шуниндек, мутхассис ярмаркада тақдим этилаётган маҳсулотлар ички бозорда ҳам харидорларини топишига умид билдирди. “Ярмаркада миллий ҳунармандчилик мактабларига хос маҳсулотларни ҳамда яқинлашиб келаётган янги йил учун маҳаллий ҳунармандлар қўли билан ясалган совғаларни харид қилиш мумкин, шу билан бирга, ҳунармандчилик дастгоҳлари ҳам сотувга қўйилади”, деди мутахассис.Ярмаркада шунингдек, Ўзбекистон билан бирга еттита хорижий давлатлар Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Покистондан ҳунармандлар иштироки режалаштирилган.Тадбир доирасида шунингдек, кулол Алишер Нарзуллаев, заргар Тоҳир Муҳаммедов, каштачи Аҳмад Арабов, кулол Шокир Аҳмаджонов, адрас ва атлас тўқувчи, гиламдўз Иброҳим Султонов каби ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ҳам ўтказилади.Тадбирда Novica, Wildberries ва Alibaba каби халқаро ҳамда Joyda, CraftmeetsDesign, iHunar каби махаллий онлайн маркетплейс ва платформалар орқали ҳам савдо ва маркетинг хизматлари ташкил этилиши режалаштирлган.Ярмарка ташкилотчилари - "Ҳунарманд" уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги. Ярмаркани ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/280/56/2805631_21:0:1418:1048_1920x0_80_0_0_163350c210605791f5f720f26047092a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, тошкент, ҳунармандлар, туризм, савдо
маданият, тошкент, ҳунармандлар, туризм, савдо
Тошкентда илк бор халқаро ҳунармандчилик ярмаркаси бўлиб ўтади
Ярмаркада - каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик, миллий матолар, миниатюра ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда биринчи маротаба “CRAFT FAIR UZBEKISTAN” - Халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ҳунарманчлик ярмаркаси Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ"да 30-ноябрдан 2 декабрга қадар бўлиб ўтади.
Тадбирда каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик, миллий матолар, миниатюра каби 20 дан ортиқ миллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазмалари ташкил этилади.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлар юртимизга келаётган кўплаб сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Мазкур ярмарканинг ўтказилиши ҳам аввало ҳунармандчиликда халқаро савдони ривожлантиришга қаратилган”, - деди “Ҳунарманд” уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Хотамова.
Шуниндек, мутхассис ярмаркада тақдим этилаётган маҳсулотлар ички бозорда ҳам харидорларини топишига умид билдирди.
“Ярмаркада миллий ҳунармандчилик мактабларига хос маҳсулотларни ҳамда яқинлашиб келаётган янги йил учун маҳаллий ҳунармандлар қўли билан ясалган совғаларни харид қилиш мумкин, шу билан бирга, ҳунармандчилик дастгоҳлари ҳам сотувга қўйилади”, деди мутахассис.
Ярмаркада шунингдек, Ўзбекистон билан бирга еттита хорижий давлатлар Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Покистондан ҳунармандлар иштироки режалаштирилган.
Тадбир доирасида шунингдек, кулол Алишер Нарзуллаев, заргар Тоҳир Муҳаммедов, каштачи Аҳмад Арабов, кулол Шокир Аҳмаджонов, адрас ва атлас тўқувчи, гиламдўз Иброҳим Султонов каби ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ҳам ўтказилади.
Тадбирда Novica, Wildberries ва Alibaba каби халқаро ҳамда Joyda, CraftmeetsDesign, iHunar каби махаллий онлайн маркетплейс ва платформалар орқали ҳам савдо ва маркетинг хизматлари ташкил этилиши режалаштирлган.
Ярмарка ташкилотчилари - "Ҳунарманд" уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги.
Ярмаркани ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.