ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Дам олиш кунлари Ўзбeкистон бўйича қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази матбуот хизмати хабар берди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечалари 0...+5 даража, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундуз кунлари +9...+14 даража бўлади.
Якшанба куни кечга томон республиканинг шимолий қисмига Волгабўйи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.