ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказига “Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг 30 йиллиги” медали топширилди. Бу ҳақида “Дунё” АА хабар берди.
Мазкур юбилей медалини Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) 30 йиллигини кенг нишонлаш доирасида Кенгаш фаолиятида кўп томонлама ҳамкорликка ўз ҳиссасини қўшган аъзо давлатлар вакилларига топширилиши кўзда тутилган.
Миллий маркази директори Акмал Саидовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб ОҲИЧКнинг инсонийлик мезонлари бўйича координатори ҳисобланади.
Инсонийлик мезонлари соҳасида умумий мувофиқлаштиришни амалга ошириш Миллий марказ зиммасига юклатилган.
Марказ билан ҳамкорлик доирасида қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилган:
ОҲИЧКнинг инсонийлик меъзонлари бўйича ишончни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режаси (2021-2023 йиллар);
Инсонийлик мезонлари соҳасида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг ишонч чораларини амалга ошириш концепцияси.
Маълумот учун, ОҲИЧК Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича халқаро форумдир. Унга 28та мамлакат хусусан, МДҲ мамлакатлари, Афғонистон, Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Қувайт, Туркия каби мамлакатлар аъзо.