https://sputniknews.uz/20221111/ozbekiston-inson-huquqlari-markaziga-ohichk-medali-topshirildi-29885509.html
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари марказига ОҲИЧК медали топширилди
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари марказига ОҲИЧК медали топширилди
Sputnik Ўзбекистон
Мазкур юбилей медали Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш фаолиятида кўп томонлама ҳамкорликка ўз ҳиссасини қўшган аъзо давлатлар вакилларига... 11.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-11T10:29+0500
2022-11-11T10:29+0500
2022-11-11T10:29+0500
жамият
ўзбекистон
инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбекистон миллий маркази
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0b/29885688_0:40:751:462_1920x0_80_0_0_9fd0ed4063397d1b2fc6c6a65d43755d.png
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказига “Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг 30 йиллиги” медали топширилди. Бу ҳақида “Дунё” АА хабар берди.Миллий маркази директори Акмал Саидовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб ОҲИЧКнинг инсонийлик мезонлари бўйича координатори ҳисобланади.Инсонийлик мезонлари соҳасида умумий мувофиқлаштиришни амалга ошириш Миллий марказ зиммасига юклатилган.Марказ билан ҳамкорлик доирасида қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилган:Маълумот учун, ОҲИЧК Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича халқаро форумдир. Унга 28та мамлакат хусусан, МДҲ мамлакатлари, Афғонистон, Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Қувайт, Туркия каби мамлакатлар аъзо.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0b/29885688_41:0:708:500_1920x0_80_0_0_ad3ef7ff8301386a03df11e605ef91d2.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбекистон миллий маркази
жамият, ўзбекистон, инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбекистон миллий маркази
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари марказига ОҲИЧК медали топширилди
Мазкур юбилей медали Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш фаолиятида кўп томонлама ҳамкорликка ўз ҳиссасини қўшган аъзо давлатлар вакилларига топширилади.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказига “Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг 30 йиллиги” медали топширилди. Бу ҳақида “Дунё” АА хабар
берди. Мазкур юбилей медалини Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) 30 йиллигини кенг нишонлаш доирасида Кенгаш фаолиятида кўп томонлама ҳамкорликка ўз ҳиссасини қўшган аъзо давлатлар вакилларига топширилиши кўзда тутилган.
Миллий маркази директори Акмал Саидовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб ОҲИЧКнинг инсонийлик мезонлари бўйича координатори ҳисобланади.
Инсонийлик мезонлари соҳасида умумий мувофиқлаштиришни амалга ошириш Миллий марказ зиммасига юклатилган.
Марказ билан ҳамкорлик доирасида қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилган:
ОҲИЧКнинг инсонийлик меъзонлари бўйича ишончни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режаси (2021-2023 йиллар);
Инсонийлик мезонлари соҳасида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг ишонч чораларини амалга ошириш концепцияси.
Маълумот учун, ОҲИЧК Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича халқаро форумдир. Унга 28та мамлакат хусусан, МДҲ мамлакатлари, Афғонистон, Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Қувайт, Туркия каби мамлакатлар
аъзо.