Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Шойгу Херсон мудофасини Днепр дарёсининг чап қирғоғида ташкиллаштиришга розилик берди

Сергей Суровикин Днепр дарёсининг чап қирғоғи бўйлаб Херсон мудофаасини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлиши ва қўшинлар гуруҳининг жанговар қобилияти сақлаб қолинишини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россиянинг махсус операция ҳудудидаги бирлашган қўшинлар гуруҳи қўмондони, армия генерали Сергей Суровикин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуга Херсондаги мудофаани Дпепр дарёсининг чап қирғоғида ташкиллаштиришни таклиф қилди.
Суровикиннинг сўзларига кўра, агар Киев режими Каховка ГЭСга кучлироқ ҳужум уюштирса, сув тошқини тинч аҳоли орасида сезиларли қурбонларга олиб келади. Шу боис Днепр дарёсининг тўсиқ чизиғи бўйлаб, унинг чап қирғоғи бўйлаб мудофаани ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
“Днепрнинг чап қирғоғида ҳимоя қилиш қарори осон эмас, шу билан бирга биз ҳарбийларимиз ҳаётини ва қўшинлар гуруҳининг жанговар қобилиятини сақлаб қоламиз”, - деди у.
“Хулосаларингиз ва таклифларингизга розилик бераман”, - дея жавоб берди Россия мудофаа вазири.
Шойгу қўмондонликнинг асосий вазифасини ҳарбийлар ҳаётини сақлаш ҳамда тинч аҳоли ҳақида қайғуриш зарурлигида деб билишини айтди.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.