https://sputniknews.uz/20221109/shoygu-xersondagi-mudofaani-dpepr-daryosining-narigi-tomonida-tashkillashtirga-rozilik-berdi-29849102.html
Шойгу Херсон мудофасини Днепр дарёсининг чап қирғоғида ташкиллаштиришга розилик берди
Шойгу Херсон мудофасини Днепр дарёсининг чап қирғоғида ташкиллаштиришга розилик берди
Sputnik Ўзбекистон
Сергей Суровикин Днепр дарёсининг чап қирғоғи бўйлаб Херсон мудофаасини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлиши ва қўшинлар гуруҳининг жанговар қобилияти сақлаб... 09.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-09T20:22+0500
2022-11-09T20:22+0500
2022-11-10T13:07+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
сергей шойгу
херсон вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28415804_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_b11d06e14c23d3602c9fecc931c15d07.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россиянинг махсус операция ҳудудидаги бирлашган қўшинлар гуруҳи қўмондони, армия генерали Сергей Суровикин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуга Херсондаги мудофаани Дпепр дарёсининг чап қирғоғида ташкиллаштиришни таклиф қилди.Суровикиннинг сўзларига кўра, агар Киев режими Каховка ГЭСга кучлироқ ҳужум уюштирса, сув тошқини тинч аҳоли орасида сезиларли қурбонларга олиб келади. Шу боис Днепр дарёсининг тўсиқ чизиғи бўйлаб, унинг чап қирғоғи бўйлаб мудофаани ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.“Днепрнинг чап қирғоғида ҳимоя қилиш қарори осон эмас, шу билан бирга биз ҳарбийларимиз ҳаётини ва қўшинлар гуруҳининг жанговар қобилиятини сақлаб қоламиз”, - деди у.Шойгу қўмондонликнинг асосий вазифасини ҳарбийлар ҳаётини сақлаш ҳамда тинч аҳоли ҳақида қайғуриш зарурлигида деб билишини айтди.Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
херсон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28415804_267:0:2998:2048_1920x0_80_0_0_013ff73a77c726ebe486e7105b9ddca8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сергей шойгу, херсон вилояти
сергей шойгу, херсон вилояти
Шойгу Херсон мудофасини Днепр дарёсининг чап қирғоғида ташкиллаштиришга розилик берди
20:22 09.11.2022 (янгиланди: 13:07 10.11.2022) Сергей Суровикин Днепр дарёсининг чап қирғоғи бўйлаб Херсон мудофаасини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлиши ва қўшинлар гуруҳининг жанговар қобилияти сақлаб қолинишини айтди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россиянинг махсус операция ҳудудидаги бирлашган қўшинлар гуруҳи қўмондони, армия генерали Сергей Суровикин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуга Херсондаги мудофаани Дпепр дарёсининг чап қирғоғида ташкиллаштиришни таклиф қилди.
Суровикиннинг сўзларига кўра, агар Киев режими Каховка ГЭСга кучлироқ ҳужум уюштирса, сув тошқини тинч аҳоли орасида сезиларли қурбонларга олиб келади. Шу боис Днепр дарёсининг тўсиқ чизиғи бўйлаб, унинг чап қирғоғи бўйлаб мудофаани ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
“Днепрнинг чап қирғоғида ҳимоя қилиш қарори осон эмас, шу билан бирга биз ҳарбийларимиз ҳаётини ва қўшинлар гуруҳининг жанговар қобилиятини сақлаб қоламиз”, - деди у.
“Хулосаларингиз ва таклифларингизга розилик бераман”, - дея жавоб берди Россия мудофаа вазири.
Шойгу қўмондонликнинг асосий вазифасини ҳарбийлар ҳаётини сақлаш ҳамда тинч аҳоли ҳақида қайғуриш зарурлигида деб билишини айтди.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.