ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Бухоро аҳолиси учун “Yandex Go” иловасида етказиб бериш хизмати (Yandex Delivery) ишга туширилда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Масалан, сиз ундан совға юбориш, дўкондан харид қилиш ёки ресторандан буюртма бериш учун фойдаланишингиз мумкин. Шунингдек, тадбиркорлар “Яндекс” курьерлари орқали шаҳар ичидаги мижозларга буюртма юборишлари мумкин.
“Yandex Go”да “Етказиб бериш” тарифини танлаб, курьерни чақиришингиз мумкин. Буюртманинг нархи масофа ва тирбандликдан келиб чиққан ҳолда олдиндан белгиланади. Курьер бир неча дақиқа ичида автоматик равишда тайинланади.
Юборувчи ўз манзили ва алоқа маълумотларини, шунингдек, олувчининг манзили ва алоқаларини кўрсатиши керак. Шундан сўнг, қабул қилувчига етказиб беришни кузатиш учун картага ҳавола кўрсатилган SMS келади, жўнатувчи эса “Yandex Go” орқали жараённи кузатиши мумкин.
Посилкани машинага олиб келиш ва ҳайдовчига топшириш керак бўлади, қабул қилувчи эса ташқарига чиқиши, хизмат ҳақини тўлаши ва уни олиб кетиши керак. Шунингдек, сиз “Эшикдан эшикгача” вариантини танлашингиз мумкин, шунда курьернинг ўзи товарларни манзил бўйича олади ва уни тўғридан-тўғри қабул қилувчига етказиб беради.
Юк ташишдан олдин товарлар конверт, сумка ёки қутига солинган бўлиши керак. Посилка автомобиль юкхонасига сиғиши ва оғирлиги 20 кг дан ошмаслиги зарур.
Етказиб бериш хизматлари тегишли тайёргарликдан ўтган профессионал курьерлар томонидан амалга оширилади. “Етказиб бериш” тарифи бўйича ишлаётган автомашинада фақат ҳайдовчи ҳаракатланиши мумкин.
Яндех 2020 йилнинг баҳорида Ўзбекистонда курьерлик етказиб бериш хизматини ишга туширганди. Ҳозирда “Yandex Delivery” олтита шаҳарда – Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Бухорода ишлаяпти.