“Yandex Go” хизмати Ўзбекистоннинг яна учта шаҳрида ишга тушади

© Фото: Пресс-служба Yandex GoYandex Go в Бухаре
Yandex Go в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2022
Oбуна бўлиш
Яқин ойларда Нукус, Қарши ва Урганч шаҳарлари аҳолиси “Yandex Go” хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. “Yandex Go” тез орада ўз хизматини Ўзбекистоннинг яна учта шаҳрида йўлга қўяди. Бу ҳақда Самарқанддаги “ICTWeek 2022” доирасида компаниянинг МДҲда ривожланиш бўйича директори Кирилл Свинцов маълум қилди.
Ўзбекистон бозорида 2018 йилда ишга туширилган “Yandex Go” хизмати ҳозирда мамлакатнинг 8 та шаҳрида мавжуд.
“Биз янги шаҳарларда саёҳат қилишнинг арзон ва қулай усулини ишга туширишда давом этамиз. Яқин ойларда Нукус, Қарши ва Урганч шаҳарлари аҳолиси бизнинг иловамиздан фойдаланишлари мумкин бўлади” - деди Свинцов.
Таъкидланишича, компания хизмат ҳайдовчилар ва фойдаланувчилар учун ўзининг хавфсизлик технологиялари устида ишлашда давом этади. Жорий йилнинг ёз бошида буюртмалар бўйича тезликни автоматик назорат қилиш хизмати ишга туширилди.
Ҳайдовчи сервис буюртмасини бажарганида, технология унинг йўлини кузатиш ва ҳаракат тезлигини аниқлаш учун GPS`дан фойдаланади.

Мавзуга оид:

Қўқонда "Yandex Go" хизмати ишга тушди
Бухорода "Yandex Go" хизмати ишга тушди
Андижонда “Yandex Go” такси хизмати ишга тушди
"Яндекс. Такси" Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошламоқда
Янгиликлар лентаси
0